«камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» тегли мақолалар


Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди
3 апрель 2024, 01:21

Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди

Ўзбекистонда ташқи меҳнат бозорига киришни осонлаштириш ва ўз ватанига қайтган мигрантларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Бунда меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими жорий қилинади, 24 соатлик Call-марказлар очилади, шунингдек, харажатларнинг бир қисми қопланади.

Камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди
27 июл 2023, 10:31 1

Камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди. Мамлакатда 1,3 млн камбағал оилалар мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил этди. Йил якунигача кўрсаткич 12 фоизга тушиб, 1 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилиши режалаштирилган.

«Йилдан-йилга мигрантларнинг кетиши эмас, қайтиши ортмоқда» — Беҳзод Мусаев
7 июл 2023, 19:31 1

«Йилдан-йилга мигрантларнинг кетиши эмас, қайтиши ортмоқда» — Беҳзод Мусаев

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев йилдан-йилга ўзбекистонлик мигрантларнинг мамлакатдан кетиши эмас, қайтиши сони ортиб бораётганини айтди. Унга кўра, мигрантлар 2 млн нафарни ташкил этмоқда. 2022−2023 йилларда ташкилий тарзда 60 минг киши ишга жўнатилган ва уларнинг ўртача маоши 1200 доллар бўлган.

Ўзбекистон ҳукуматининг камбағалликни қисқартиришдаги 4 та асосий йўналиши маълум қилинди
19 май 2023, 17:20

Ўзбекистон ҳукуматининг камбағалликни қисқартиришдаги 4 та асосий йўналиши маълум қилинди

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукуматнинг камбағалликка қарши курашишдаги асосий йўналишларини маълум қилди. Унга кўра, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, қишлоқларда тадбиркорликни яхшилаш, инфраструктурани ривожлантириш ҳамда урбанизацияни қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар ҳисобланади.

«Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камаймоқда» — Жамшид Қўчқоров
18 май 2023, 23:16

«Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камаймоқда» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мамлакатда камбағаллик даражаси камайиб бораётгани, бироқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билангина уни қисқартириб бўлмаслигини таъкидлади. «Камбағалликни қисқартириш барча вазирликларнинг асосий масаласига айланса, барқарор натижаларга эришамиз», — деди у.

Тошкентда иккинчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади
13 апрель 2023, 12:54

Тошкентда иккинчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади

27 апрель куни Тошкентда гибрид форматдаги иккинчи инклюзив бизнес-форум ўтказилади. Унда бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳитининг одамлар, компания ва жамият муваффақиятига таъсири ҳамда бошқа мавзулар муҳокама қилинади.

Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди
11 апрель 2023, 11:35

Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди

2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат муассасаларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди
30 март 2023, 20:16

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат муассасаларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.

Хитойлик олимлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида маслаҳатчи сифатида иш бошлайди
24 феврал 2023, 12:32

Хитойлик олимлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида маслаҳатчи сифатида иш бошлайди

Хитойлик олимлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритади. Вазирлик раҳбарияти олимлар билан учрашди. Улар дастлаб ҳудудлардаги ҳолатни ўрганади. Сўнг илмий ёндашув асосида камбағалликдан чиқиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз қолмоқда — Беҳзод Мусаев
23 феврал 2023, 11:04

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз қолмоқда — Беҳзод Мусаев

Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 млн нафари ишсиз. 2022 йилда қашшоқлик даражаси 17 фоиздан 14,1 фоизга тушган, 2023 йилда бу кўрсаткични 12 фоизгача камайтириш кутилмоқда. Иқтисодчи ҳамда блогер эса вазирнинг баёнотига ишончсизлик билдирди.

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди
31 январ 2023, 18:21

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар тайинланди

Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев ва Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига ўринбосарлар этиб тайинланди. Озода Парпибаева Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, Мирзохид Убайдуллаев эса Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг